АсосийIqtisodiyot

Давлат бюджетининг 9 ойлик ҳаражати 86,5 триллион сўмни ташкил этди

'Давлат бюджетининг 9 ойлик ҳаражати 86,5 триллион сўмни ташкил этди'ning rasmi

Давлат бюджетининг 2019 йил январь-сентябрь ойларида даромадлари 79,2 триллион сўмни (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баравар кўп), харажатлари эса, 86,5 триллион сўмни ташкил этди. 

Давлат бюджети харажатлари таркибида энг юқори улуш (53,2 фоиз) ижтимоий харажатларга тўғри келди.

Бу ҳақда 2019 йилнинг 31 октябрь куни парламент қуйи палатасида ўтказилган навбатдаги мажлисда эшитилган Вазирлар Маҳкамасининг «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурининг 2019 йил учинчи чорагидаги бажарилишининг бориши тўғрисида»ги ҳисоботда маълум қилинди.

Ҳисоботни Бош вазир ўринбосарлари А.Абдуҳакимов ва Э.Ғаниев тақдим этди.

 

 

Бошқа янгиликлар