1

Хитой-Ўзбекистон 2:1 - вакилларимиз ўз имкониятларини пасайтириб юборишди

СПОРТ 14.01.2015, 16:39
Хитой-Ўзбекистон 2:1 - вакилларимиз ўз имкониятларини пасайтириб юборишди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогидаги иккинчи ўйинда керакли натижа қайд эта олмади.
Аввалига учрашув Миржалол Қосимов шогирдлари учун кўнгилдагидек бошланганди. 22 дақиқада Одил Аҳмедов узоқдан зарба йўллади. Зарба балки ноаниқ чиқарди, аммо тўп рақиб ҳимоячиларига тегиб, рикошет орқали гол бўлди.
Биринчи бўлимда ушбу ҳисоб сақланиб қолди. Аммо иккинчи бўлимда Ўзбекистон терма жамоаси ўйинида пасайиш бўлди. Рақиб эса аксинча, анча кучли ўйин кўрсата бошлади. Шунга монанд Хитой терма жамоаси икки гол киритиб, вазиятни ўз фойдасига оғдириб олишга муваффақ бўлди.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, Хитой терма жамоаси бугунги ғалабадан кейин муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш ва гуруҳда 1-ўринни олиш вазифасини бир йўла бажарди. Сўнгги турда Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони термасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратган тақдирда ҳам гуруҳда фақатгина 2-ўринни эгаллайди. Чунки очколар тенг келиб қолганда, биринчи навбатда ўзаро ўйинларга қаралади.
Осиё Кубоги, В гуруҳи
2-тур
Хитой - Ўзбекистон - 2:1
Голлар: Одил Аҳмедов 22, Ву Хаи 55, Сун Ке 68
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Акмал Шорахмедов, Шавкат Муллажонов (Ислом Тўхтахўжаев 46) Анзур Исмоилов, , Виталий Денисов, Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Тимур Кападзе, Санжар Турсунов (Жасур Ҳасанов, 71), Сервер Жепаров (Сардор Рашидов, 62), Игорь Сергеев.
Хитой: Ванг Далеи, Рен Ханг, Меи Фанг, Жианг Зипенг, Занг Линпенг, Ву Леи, Женг Жи, Ву Кси, Занг Ченгдонг, Гао Лин, Ю Хаи.

Манба: www.uff.uz   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1