АсосийJinoyat

“Бухороэнергомарказ” фойдасига қарздорликлар ундирилди

'“Бухороэнергомарказ” фойдасига қарздорликлар ундирилди'ning rasmi

Маълумки, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қишки мавсумга тайёрлаш ва бу борада тежамкор муқобил энергия ресурсларидан фойдаланиш устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Бу борада жойлардаги иссиқлик энергияси етказиб берувчи ташкилотларда ишлар айни қизғин паллада. МИБ Бухоро вилоят туман (шаҳар) бўлимлари томонидан қарздор ташкилотлардан “Бухороэнергомарказ” АЖ фойдасига суд ҳужжатларига асосан қарздорлик суммалари ундириб берилмоқда.

Жумладан, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 16.09.2019 йилдаги ижро ҳужжатига асосан “Бухоро голден фреш инвест” масъулияти чекланган жамиятидан “Бухороэнергомарказ” АЖ фойдасига 120 млн. сўм;Когон туманлараро иқтисодий судининг 23.07.2019 йилдаги ижро ҳужжатига асосан “Бухоро Консметаллэкс” МЧЖдан “Бухороэнергомарказ” АЖ фойдасига 70 млн. 660 минг сўм қарздорликлар ундириб берилди. Мазкур соҳадаги қарздорликларни ундириш ишлари давом этмоқда.

Бошқа янгиликлар