Сув хўжалиги вазирлигининг расмий каналида хабар берилишича, 2019 йил 22 декабрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтадидан сайлов муносабати билан “Тараққиёт стратегияси” маркази, Ўзбекистон Республикаси марказий сайлов комиссияси ҳамда халқаро матбуот маркази ҳамкорлигида аҳолининг, хусусан, ёшларнинг сайлов тўғрисидаги билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган “САЙЛОВ-2019” видеороликлар танлови ўтказилмоқда. Ёшидан қатъи назар барча профессионал ва ҳаваскор ижодкорлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида "Сайлов ва унинг инсонлар ҳаётига таъсири" ҳақида креатив, таъсирчан ва замонавий ёндашув акс этган, 2 дақиқагача давомийликда бўлган, турли тасвирга олиш воситалари: профессионал камера, планшет, шахсий компьютер, мобил телефон ва бошқа воситалар орқали тайёрланган видеороликлар танлов учун қабул қилинади.
Мукофот пуллари:
1-ўрин учун 10 миллион сўм;
2-ўрин учун 7 миллион сўм;
3-ўрин учун 5 миллион сўм.






