Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси статистикасига кўра, ўтган 28 октябрь-3 ноябрь кунларида Тошкент шаҳрида 11609 та йўл ҳаракати қоидабузарликлари содир этилган. Тузилган далолатномаларга кўра, бу ҳафтада ҳам пиёдалар томонидан содир этилган қоидабузарликлар етакчи бўлди - 1130 та. 3 нафар қоидабузарлар қалбаки, ўзгартирилган ёки бегона давлат рақамлари ҳуқуқбузарлигини содир этганликлари учун жавобгарликка тортилган. Қолган маълумотлар эса суратда акс этган.






