Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида шу йилнинг май ойидан бошланган “Higher Education for employability” (Иш билан таъминлашда олий таълимнинг аҳамияти) дастури доирасида олий таълим муассасаларида таълим сифатини оширишга йўналтирилган танлов эълон қилади.
Танлов дастурнинг қуйидаги асосий йўналишлари доирасида амалга оширилади:
- олий таълим сифатини таъминлаш;
- битирувчиларнинг меҳнат бозори талабларига мослигини таъминлаш;
- ўқув дастур ва фанларни инглиз тилида ўқитиш.
Лойиҳанинг 2019/2020 ўқув йили учун бюджети – 200 000 фунт стерлинг.
Дастурда иштирок этиш истагини билдирган олий таълим муассасалари ўз лойиҳалари билан қатнашишлари мумкин.
Аризалар шу йилнинг 16 ноябрь кунигача қабул қилинади.
Ариза (http://edu.uz/uz/news/view/1729) шаклини юклаб олиш.






