АсосийJamiyat

Туркиядаги фабрикада ҳалокатга учраган ватандошимиз вафот этди

'Туркиядаги фабрикада ҳалокатга учраган ватандошимиз вафот этди'ning rasmi

Мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги (Туркия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 2019-йилнинг 31-октябр куни оғир жароҳатлар билан “Çорлу Девлет Ҳастанеси” тиббиёт муассасасига жойлаштирилган Ўзбекистон фуқароси З.В. вафот этди.

Консуллик-ҳуқуқий масалалар ҳал қилинганидан ва зарур ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг ҳамюртимизнинг жасади дафн қилиш учун ватанга юборилди.

Марҳумнинг иш жойи “Йıлдıз Таşлама” фабрикасидаги авария ва хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслик бўйича тергов давом этмоқда. Бош консулхона вазиятни назоратга олди.

Консуллик ҳуқуқий департаменти марҳумнинг яқинлари ва оиласига ҳамдардлик билдиради ҳамда Туркия, Болгария ва Руминия ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига (тел.: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75) мурожаат қилишлари мумкин.

Бошқа янгиликлар