Ботир Даминов: Олий таълимда коррупцияга чек қўйилади

ЖАМИЯТ 05.11.2019, 23:05
Теглар: ​Коррупция, Олий таълим
Ботир Даминов: Олий таълимда коррупцияга чек қўйилади

 Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари Ш.Д. Кудбиев ва А.А. Абдувахитов, Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари, Бош прокурор ўринбосари, Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Мажидов ҳамда олий таълим муассасалари ректорлари ва проректорлари иштирокида Тошкент давлат иқтисодиёт университетида учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу учрашувда муҳокама қилинган масалалар бўйича Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ботир Даминов фикр билдирди.

— Мазкур учрашув мамлакатимизда охирги йилларда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, ватанимизни ривожланиши, ёш авлодни ватанпарварлик, маънавий жиҳатдан етук ва салоҳиятли келажак бунёдкорлари сифатида шаклланишига тўсқинлик қилувчи энг аянчли ва жамиятимиз учун нолойиқ бўлган олий таълимда коррупция масалаларига бағишланди.

Учрашувни ҳар бир иштирокчиси учун, келажакка, ёшларнинг тарбиясига бефарқ бўлмаган инсонлар учун бугунги куннинг энг долзарб масаласи сифатида қалбидан муҳим ўрин эгаллади.

Коррупция халқнинг давлат ва унинг органларига бўлган ишончига путур етказади, жамиятнинг ахлоқий асосларини емиради, ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг вужудга келиши ва чуқурлашишига сабаб бўлади. Тан олиш керакки, жамиятимизда мазкур иллат йиллар давомида томир отганлиги хусусида Президентимиз Шавкат Мирзиёев деярли ҳар бир чиқишларида бизларни бот-бот огоҳликка чорлаётганлиги бежиз эмас.

Лекин коррупцияга қарши кураш тобора қатъий бўлиб борса-да, ажриқ каби унинг илдизлари ҳали-ҳануз сақланиб қолган кўринади. Астойдил таълим олиб, не-не орзулар билан ўқишга топширган ёшлар манфаатини ҳатлаб ўтиб, ҳаром луқма билан кун кечиришни ўзига одат қилган айрим нопок инсонлар ҳозир ҳам учраб тургани жамиятимиздаги соғлом муҳитга салбий таъсир қилмоқда.

Халқимизнинг том маънодаги адолат қарор топган жамиятда яшаши учун нафақат масъул идоралар, балки ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши зарур. Бунинг учун юртдошларимизда коррупцияга, умуман, ҳар қандай қонунбузарликка нисбатан муросасизлик кайфияти шаклланиши талаб қилинади. Чунки қонунбузарликлар содир этилишига кўпинча одамлардаги лоқайдлик, айниқса, ўз ҳақ-ҳуқуқини билмаслик ҳам сабаб бўляпти. Барчанинг якдиллиги, юрт тақдирига дахлдорликни ҳис этган ҳолда ҳамжиҳатликда иш олиб бориши иллатларнинг батамом барҳам топишига хизмат қилади. Бунга эришиш учун эса учрашув иштирокчилари, шу жумладан, Тошкент Педиатрия тиббиёт институти жамоаси томонидан таъкидланганидек ушбу иллатнинг таълим муассасаларида кузатилмаслиги ва унинг ҳар қандай кўринишларини олдини олиш бўйича барча чораларни кўриб, келажакда билимли, салоҳиятли ва рақобатбардош тиббиёт кадрларини тайёрлаш, уларнинг аҳоли саломатлигини сақлаш борасида ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшиши учун шарт-шароитларни яратиш, олий таълимни коррупциядан ҳоли соҳага айлантиришда барчамиз ўз ҳиссамизни қўшишимиз зарур.

Бир сўз билан айтганда, коррупция каби иллатни олий таълимдан йукотиш учун нафақат давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари, балки хар биримиз бир ёқадан бош чиқариб, астойдил ишлашимиз зарур.

Шарҳлар

Қашқадарёда 10 та тиббиёт муассасасининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий жазо чоралари қўлланилди

27.08.2022, 08:37

Тиббий ускуналарни қиммат нархларда сотиб олиб, буджет маблағларини талон-торож қилган тиббиёт муассасаларининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий жазо чоралари қўлланилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги...
Ўзбекистонда давлат хизматчилари ҳар қандай турдаги мукофот ва совға олиши тақиқланиши кутилмоқда

10.12.2021, 09:48

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди. Бу ҳақда Коррупсияга қарши курашиш Агентлиги директори Акмал Бурханов хабар берди. Унда давлат фуқаролик хизматчиларининг мақоми, уларнинг...
Пора олиш учун "узоқ муддатлик қамоқ" жазоси белгиланмоқда

05.12.2021, 18:50

Пора олиш”, “пора бериш” ва “пора олиш-беришда воситачилик қилиш” қилмишлар учун Жиноят кодексининг тегишли моддаларининг учинчи қисми санкцияси оғирлаштирилиб, 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси...
Ўзбекистон коррупция соҳасида "рақамлаштириш" бўйича ЕХҲТ билан ҳамкорлик қилади

19.11.2021, 09:42

2021 йил 17 ноябрь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти рахбарияти билан учрашди ва англашув Меморандумини имзолади. Ушбу меморандум орқали энди ЕХҲТнинг...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1