АсосийJamiyat

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби тайинланди

'Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати раҳбари Абидов Азиз Агзамович Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди ва бунда ўзининг аввалги лавозимини сақлаб қолади.

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси ПрезидентиАдминистрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

А. Абидов 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1998 йилда Тошкент Давлат Университетининг журналистика факультетини халқаро журналистика мутахассислиги бўйича тамомлаган. 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Матбуот хизматида2005 йилданфаолият юритиб келади. 

Олий суд раисининг матбуот котиби бир вақтнинг ўзида Олий суд матбуот хизмати раҳбари саналади.

    Бошқа янгиликлар