АсосийJamiyat

Президент нон нархини туширишни буюрди

'Президент нон нархини туширишни буюрди'ning rasmi

Хабарингиз бор, кеча, 7 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ишлаб чиқариш ва саноат масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда давлат раҳбари жойларда нон ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришни топширган. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига компенсация пулларини ўз вақтида ва тўлиқ етказиб бериш юклатилган. Тоғли ва олис ҳудудларда қиш мавсумига ун ва бошқа озиқ-овқат захирасини яратиш айтилган.

Аввал хабар берганимиздек, 15 октябрдан ун ва буғдойнинг нархлари эркинлаштирилди. Ижтимоий нафақа олувчиларга ойига 50 минг сўмдан компенсация тўланмоқда.

Маълумот учун: Буханка нон нархи шу пайтгача бир неча марта қимматлади

Яқин орада айрим жойларда 2500 сўмгача етган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар