2019 йилнинг 15 октябридан бошлаб Ўзбекситонда қолипли буханка нонининг нархи 1400 сўмдан, яъни 27 фоиз ошган ҳолатда сотилаяпти. Баъзи жойларда эса 36 фоиз ошган ҳолатда 1500 сўм бўлганини кўриш мумкин. Бундан аввал эса ноннинг 40-45 фоизга ошиши башорат қилинган эди.
Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган бўлиб, унга кўра, 2019 йил ҳосилидан тайёрланган ва ун ишлаб чиқаришга мўлжалланмаган буғдой ғалла истеъмолчиларининг барча тоифаларига фақат биржа орқали сотилади.
Шунингдек, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифаларига бериладиган ҳар ойлик пул компенсацияси оширилиб, 50 000 сўм миқдорида белгиланди.