Куни кеча Самарқанд шаҳрида эр-хотин ўртасида келиб чиққан жанжал оила бошининг ўлими билан якун топди. Бу ҳақда даdarakchi.uz'га Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Аниқланишича, Самарқанд шаҳрининг Гаспарали кўчасида яшовчи 45 ёшли аёл А.О. норасмий турмуш ўртоғи 48 ёшли С.М. билан ўзаро жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан унинг ўнг орқа елка қисмига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирди.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни шаҳар прокуратураси томонидан А.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан (Қасддан одам ўлдириш) жиноят иши қўзғатилган.
Айни пайтда аёл қўлга олинган бўлиб, суд қарорига кўра 10 йилдан 15 йилгача озодликдам маҳрум этилиши мумкин.