Ўзбекистонда янги аралаш жанг санъати федерацияси ташкил қилинди. Унга Отабек Умаров президент этиб тайинланди.
Маълум қилинишича, ассоциация ташкил этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат жорий йилнинг 23 октябрида тақдим этилган.
Кеча, 8 ноябрь куни Отабек Умаров аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти сифатида спортчиларнинг машғулотларида қатнашди. У ММA қоидаларига мувофиқ бўлиб ўтадиган 20-GFC мусобақасида қатнашадиган полвонлар билан суҳбатлашиш учун Buka GYM спорт марказига ташриф буюрди. Ушбу мусобақа Тошкентда бўлиб ўтади ва у мамлакатимиз тарихида аралаш жанг санъатлари бўйича биринчи турнир ҳисобланади.
Отабек Умаров спортчиларга мурожаатида Ўзбекистонда аралаш жанг санъатлари ассоциацияси эндигина ташкил этилгани ва унинг зиммасига катта масъулият юкланганини таъкидлади.
Маълумот учун:Ўзбекистон президенти хавфсизлик хизмати бошлиғи ўринбосари Отабек Умаров Ўзбекистон триатлон федерациясида ҳам раҳбар сифатида фаолият олиб боради.
04.12.2021, 10:16
Марказий Осиё ММА Конфедерацияси раиси, Президент Шавкат Мирзиёевнинг кичик куёви Отабек Умаров Зироат Мирзиёеванинг туғилган куни билан табриклади. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги шахсий...