Вазирлар Маҳкамасининг Қорақалпоқ тиббиёт институтини ташкил этиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Унга кўра, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали негизида Қорақалпоқ тиббиёт институти ташкил этилади.
Лойиҳада институтни ташкил этиш, фаолият олиб бориш ва мутахассисларни тайёрлаш билан боғлиқ барча чора-тадбирлар қамраб олинган.
Қорақалпоқ тиббиёт институти Нукус шаҳри, А.Досназаров кўчаси, 104 ва 108-уйларда жойлашиши режалаштирилмоқда
Шунингдек, келтирилишича, 2021 йилдан институтнинг 300 ўринли ётоқхонаси қурилиши бошланади.