1

ХДП вакили: “Талабанинг стипендияси картошкага ҳам етмайди”

ЖАМИЯТ 11.11.2019, 14:49
Теглар: Талаба, ХДП
ХДП вакили: “Талабанинг стипендияси картошкага ҳам етмайди”

Халқаро матбуот марказида пресс-кофе дастурида партиялар, Олий ва ўрта таълим вазирлиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакиллари ва журналистлар иштирокида дебат-анжумани бўлиб ўтди.

Партиялар олий таълимдаги энг долзарб муаммоларни кўрсатиб, уларга ечим таклиф этдилар. 

“Миллий тикланиш“ демократик партияси вакилининг фикрича, Ўзбекистоннинг 33 миллион аҳоли учун 130 та олий таълим муассасаси камлик қилади. Уларнинг сонини 300 тага етказиш керак. 

Халқ демократик партияси вакили эса шартнома пулларини тўлаш учун таълим кредитларини олишни осонлаштириш масаласини кўтармоқда.

Шунингдек, ётоқхоналар шароитини яхшилаш ва талабалар стипендиясини кўтариш масаласини олиб чиқмоқда. Партия вакилининг таъкидлашича, бугунги кундаги талабалар стипендияси картошка сотиб олишга ҳам етмайди.

Экологик партия вакили университетларда ҳам экологик таълимни жорий қилишни таклиф этмоқда.

“Адолат“ социал-демократик партияси кириш квоталаридан воз кечиш таклифини илгари сурмоқда ҳамда университетлар сони билан бирга сифати ҳам муаммолигича қолаётганлигини таъкидлаб, сифатни кучайтириш учун ҳаракат қилиш кераклигини айтмоқда. Шу билан бирга, олий таълим муассасаси ректорини сайлаш тизимини жорий этиш лозим эканини билдирди.

 

Шарҳлар

2022 йилдан бошлаб "Мирзо Улуғбек ворислари" республика танлови ўтказилади

22.01.2022, 11:21

2022 йилдан бошлаб ҳар йили «Мирзо Улуғбек ворислари» республика танлови ўтказилади.Танловни ўтказишда:I босқич февраль-март ойларида туман (шаҳар)ларда ўтказилади ва унда энг юқори натижага эришган ҳар...
Талабаларга темир йўл чипталари учун 50 фоизли чегирма 25 декабрдан берилади

25.12.2021, 21:07

Олий ва ўрта таълим муассасалари талабалари ҳамда ўқувчиларнинг қишки таътилида доимий турар жойларига бориб келишларига қулайлик яратиш мақсадида, ҳар йили 28 декабрдан 10 январгача поезд...
Олий таълим вазирлиги эмланган талабалар учун хушхабар эълон қилди

16.12.2021, 08:37

Аввалроқ талабалар контракт пулини тўлаш муддати узайтирилгани ҳақида маълум қилган эдик. Унга кўра, тўлов-контракт маблағларини тўлаш 2021 йилнинг 31 декабрига қадар мумкин этиб қўйилди.Шунингдек, Олий...
Ижарада яшовчи талабалар учун муҳим янгилик эълон қилинди

27.09.2021, 11:07

Талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланди.Ҳукумат Қарори билан Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1