1

Ўзбекистон хурмо экспорти бўйича дунёнинг етакчи учлигидаги жойини йўқотди

ИҚТИСОДИЁТ 12.11.2019, 16:32
Теглар: хурмо, экспорт, Ўзбекистон
Ўзбекистон хурмо экспорти бўйича дунёнинг етакчи учлигидаги жойини йўқотди


Ўзбекистон 2018 йилнинг якунларига кўра  хурмо экспорти бўйича дунёнинг етакчи учлигидаги жойини йўқотди ва ўз ўрнини Хитойга бўшатиб берди. Бу ҳақда EastFruit таҳлилий агентлиги хабар қилди.

“Ўзбекистондан хурмо экспорти жами 55 минг тоннани ташкил этди. Бу 2017 йилга нисбатан 18 минг тоннага кам”, - дейилади хабарда.

Маълумки, Ўзбекистоннинг деярли барча хурмоси Қозоғистон ва Россия бозорларига етказиб бериларди. Шунингдек. Туркманистон ва Қирғизистонга экспортнинг кам ҳажми экспорт қилинган. Бироқ, савдо манбаларига кўра, Қирғизистон ва Қозоғистонга етказиб берилган Ўзбекистон хурмосининг катта қисми кейинчалик Россия бозорига қайта экспорт қилинган.

Қайд этилишича, Ўзбекистондан Беларусь ва Украинага хурмо етказиб бериш ҳажми сезиларли даражада ўсган. Беларусга экспорт 763 тоннагача, Украинага эса икки бараварга кўпайди - 593 тоннагача. БАА бозорида ҳам Ўзбекистон хурмосининг синов партияси сотувга чиқарилди.

Испания ва Озарбойжон дунёда хурмо экспорти бўйича етакчи бўлди. Бу давлатлар 2018 йилда мос равишда 168,3 минг тонна ва 150,9 минг тонна мева экспорт қилди.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев мутасаддилар олдига айрим туманларни экспортбоп маҳсулотларни етиштиришга ихтисослаштириш вазифасини қўйган. Шунингдек, президент 2020 йилда мева-сабзавотлар экспорти ҳажмини 5 млрд долларга етказиш бўйича топшириқ берган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1