1

Жанубий Корея Австралияни ҳам 1:0 ҳисобида енгиб, “A” гуруҳида биринчи ўринни эгаллади

СПОРТ 17.01.2015, 17:12
Жанубий Корея Австралияни ҳам 1:0 ҳисобида енгиб, “A” гуруҳида биринчи ўринни эгаллади

Австралияда бўлиб ўтаётган Осиё кубогининг “A” гуруҳи ўйинлари якунига етди, деб хабар бермоқда «Championat.asia».

Жанубий Корея терма жамоаси қолган икки ўйиндаги каби майдон эгаларини ҳам 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдан чиқа олса чорак финалда айнан шу жамоага рақиб бўлиши эҳтимоли юқори.

Гуруҳдан чиқа олмагаслиги иккинчи турдан кейин маълум бўлиб улгурган икки терма жамоа – Уммон ва Қувайт ўртасидаги ўйинда ҳам минимал ҳисоб қайд этилди.

Австралия – Жанубий Корея 0:1

Гол: Ли Жунг Хёп 33.

Австралия: Раян, Бёрнс, Саинсбури, Спиранович, Франич, Миллиган, Луонго, Журич, МакКай, Троици, Бехич.
Жанубий Корея: Ким Жин Хён, Ким Чанг Су, Квак Таэ Хви, Парк Жу Хо, Ким Юнг Гвон, Ку Жа Чол, Ки Сунг Ёнг, Хан Кё Вон, Ким Жин Су, Ли Жеонг Хёп, Лу Кун Хо.

Уммон – Қувайт 1:0

Гол: Ал Муқбали 69.

Уммон: Ал Ҳабси, Салим, Ал Бусаиди, Амир, Оваиси, Ал Фарси, Муборак, Саид, Ал Разиқи, Иброҳим, Ал Мақбали.

Қувайт: Ал Ҳалади, Ал Мақсид, Ал Матуг, Ал Энзи, Авад, Ал Иброҳим, Заяд, Машаан, Ал Ҳажри, Ал Бураики, Носир

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1