Талабаларнинг 2019-2020 ўқув йили учун қишки таътил даври ўзгариши кутилмоқда, дея хабар беради Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати.
2019 йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига умумхалқ сайловлари ўтказилиши муносабати билан талабалар ўзи доимий рўйхатдан ўтган яшаш жойида овоз беришлари учун 2019-2020 ўқув йили қишки таътил даври 2019 йилнинг 20 декабридан 2020 йилнинг 6 январигача деб белгиланиши кутилмоқда.