АсосийJinoyat

Коллеж дипломини 2 200 АҚШ долларга сотаётган фирибгар ушланди

'Коллеж дипломини 2 200 АҚШ долларга сотаётган фирибгар ушланди'ning rasmi

Мазкур ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов.

Унга кўра, Тошкент шаҳар, Учтепа туман халқ таълими бўлимининг хўжалик ишлари бўйича мудир ўринбосари Ж.Н. фуқаро Н.Т.га “Шеробод Агросаноат касб-ҳунар коллежи”ни 2007-2010 йилларда ўқиб тамомлаганлиги ҳақидаги қалбаки дипломни 2 200 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Н.га нисбатан ЖКнинг 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар