1

“Адолат” масъул органлардан “Лукойл” бош энергетигига чора кўрилишини сўрамоқда

ЖАМИЯТ 13.11.2019, 17:53
Теглар: Лукойл
“Адолат” масъул органлардан “Лукойл” бош энергетигига чора кўрилишини сўрамоқда

Ижтимоий тармоқларда «LUKOIL UZBEKISTAN OPERATING COMPANY» масъулияти чекланган жамияти амалдори – бош энергетик Иван Александрович Шилов Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани, Жарқудуқ газ тайёрлаш мажмуаси ишчиларини ҳақорат қилгани ҳақидаги хабарлар ва ҳолат акс этган видео тарқалган эди. Сал аввал ушбу вазиятга нисбатан фейсбукнинг ўзбек сегментида блог юритиб келаётган Жамшид Муслимов “Лукойл" Ўзбекистон халқи олдида расман кечирим сўраши шартлигини айтганди. Бугун ушбу воқеага “Адолат” СДП ўз ҳам муносабатини билдирди:

"Ўзбекистон “Адолат” СДП бу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 13-моддасидаги “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади” деган меъёрга зид, деб ҳисоблайди ва шу сабабли Жамият раҳбарияти ҳамда тегишли давлат органларидан бу масалага ойдинлик киритиб, қонун устуворлигини таъминлашни сўраб қолади. 

Видеотасвирдан яққол кўриш мумкинки, раҳбар қўл остидаги ходимларни ҳақоратлаб, уларнинг шаъни ва қадр-қимматига ҳурматсизлик билдирган.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси видеотасвирда гавдаланган ҳолат юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суриштирув ишлари олиб бориш, хизмат ваколати доирасидан четга чиққан мансабдор шахснинг жиноий ёки маъмурий жавобгарлик масаласини муҳокама қилиш, натижаси ҳақида оммага хабар бериш зарурлигини қайд этади ва бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи масъул давлат органларининг муносабатини сўрайди".

Шарҳлар

“Лукойл” компанияси ходимининг Жарқудуқдаги ҳаракатларига изоҳ берди

14.11.2019, 15:52

«Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани» матбуот хизмати компаниянинг ходими унинг сўзларига кўра, йўриқномаларга риоя қилмайдиган ва уларни бузадиган ишчилардан норозилигини одобсиз шаклда билдирганлиги акс этган видеога...
“Лукойл“ ходими: "Ҳолат атайин уюштирилган бўлиши мумкин"

14.11.2019, 14:30

Шу кунларда “Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани” МЧЖ раҳбар ходими томонидан Қашқадарё вилоятида жойлашган Жарқудуқ мажмуаси ишчилари шаънига ҳақоратли сўзлар айтаётгани муҳрланган видеолавҳа тарқалди.Видеолавҳага нисбатан ижтимоий...
“Лукойл" Ўзбекистон халқи олдида расман кечирим сўраши шарт”

12.11.2019, 18:17

 Бир муддат аввал интернет тармоғида “Лукойл” ходимининг ишчиларни ҳақорат қилгани акс этган видео тарқалган эди. Айни пайтда ушбу ҳолатга фейсбукнинг ўзбек сегментида блог юритиб келаётган Жамшид Муслимов...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1