Эндиликда ЙПХ ходимлари ҳайдовчиларни асоссиз тўхтатмайди (Видео)

ЖАМИЯТ 13.11.2019, 17:56
Теглар: Видео
Эндиликда ЙПХ ходимлари ҳайдовчиларни асоссиз тўхтатмайди (Видео)

Агар ходимнинг қўлида дислокацияси бўлмаса, у сизга маъмурий баённома тузишга хақи йўқ ва тузган баённомаси юридик кучга эга эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ Ахборот хизмати бошлиғи Акмал Юнусов шундай маълумот берди:

–Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомда ҳозирги кунда фуқаролар ва ЙПХ инспекторлари ўртасида кўп ҳолларда содир бўлаётган муаммоли вазиятлар ва мавҳум масалаларга ойдинлик киритилди. Биринчи ўринда ЙПХ инспекторларининг ҳайдовчиларни тўхтатиш тартиби аниқ қилиб, белгилаб берилди. Ундан ташқари, ЙПХ инспекторларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларидаги хуқуқий мажбуриятлари ҳам белгиланди. Буларнинг ҳаммаси келажакда ЙПХ инспекторлари ва ҳайдовчилар орасидаги салбий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади. Ушбу қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида ривожланган давлатларнинг иш тажрибаси, қолаверса, ўзимизнинг фуқаролардан тушаётган ариза, шикоят, мурожаатлар таҳлил қилиниб, ўрганилди ва шулар асосида кўпгина масалаларга ойдинлик киритилди.

Қарордаги энг муҳим жиҳатлардан бири шуки, ЙПХ ходимининг ўз хизматини яширин усулда олиб бориши тақиқланади. Бу унинг дарахт ортида ёки бошқа яширин нуқталарда иш юритишининг олдини олади. Шунингдек, қарор асосида тасдиқланган Низомга кўра, транспорт воситаси тўхтатилганда ҳайдовчи ЙПХ ходимидан унинг дислокацияга асосан хизмат ўтаётганлигини тасдиқловчи ҳужжат кўчирмаси билан танишиш ҳуқуқига эга бўлди.

 

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1