Қорақалпоғистон тажрибаси асосида чорва кооперацияларини ташкил этиш зарурлиги Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 13 ноябрь куни чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва ипакчилик тармоқларини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида таъкидланди.
Яъни, имкониятдан келиб чиқиб, 30 дан 100 бошгача қорамолдан иборат оилавий чорва фермалари ташкил қилинади. Кооперация ушбу тузилмаларни озуқа-ем, ветеринария хизматлари ва агротехника билан таъминлайди.
Мазкур тажрибанинг афзаллиги шундаки, оилавий фермалар қаердан ем ва техника олиш, маҳсулотни кимга ўтказиш ҳақида бош қотирмайди. Бу ишлар билан кооперация шуғулланади.
Юқорида зикр этилган ташкилотлар ва ҳокимликларга Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Сирдарё, Навоий, Бухоро вилоятларида камида иккитадан шундай чорва кооперацияларини ташкил этиш топшириғи берилди.
13.09.2023, 11:02
Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол ўтказиб...03.02.2023, 11:00
Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.Ҳужжат билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича...01.02.2023, 09:59
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...24.01.2023, 10:47
Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...