1

Миржалол Қосимов Саудия Арабистонига қарши ўйинда таркибда 5 та ўзгариш қилди

СПОРТ 18.01.2015, 13:38
Миржалол Қосимов Саудия Арабистонига қарши ўйинда таркибда 5 та ўзгариш қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов Саудия Арабистонига қарши кечадиган ўйинда майдонга тушадиган таркибни маълум қилди.
Миржалол Қосимов Хитойга қарши ўтказилган ўйинга нисбатан таркибда 5 та ўзгариш қилган. Бу сафар захирада Акмал Шораҳмедов, Тимур Кападзе, Сервер Жепаров, Санжар Турсунов ва Игорь Сергеевлар қолган.
Бу футболчилар ўрнига илк дақиқалардан Шуҳрат Муҳаммадиев, Сардор Рашидов, Жасур Ҳасанов, Жамшид Искандеров ва Баҳодир Насимовлар майдонга тушадиган бўлди. Эслатиб ўтамиз, жароҳат олгани учун ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев таркибга киритилмаган.
Осиё Кубоги-2015
В гуруҳи, 3-тур
Ўзбекистон  – Саудия Арабистони
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров - Шуҳрат Муҳаммадиев, Шавкат Муллажонов, Анзур Исмоилов, Виталий Денисов - Сардор Рашидов, Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Жасур Хасанов - Жамшид Искандеров - Баҳодир Насимов.
Захира: Элдорбек Суюнов, Акбар Тўраев, Егор Кримец, Акмал Шораҳмедов, Фаррух Сайфиев, Тимур Кападзе, Лутфулла Тўраев, Сервер Жепаров, Санжар Турсунов, Воҳид Шодиев, Игорь Сергеев.

Манба: www.the-uff.com   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1