14 ноябрь куни Тошкент вақти билан 14:23 (14.11.2019 да 09:23 Гринвич бўйича) Афғонистонда зилзила содир бўлди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, зилзила координаталар 36,46 градус шимолий кенглик, 71,30 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,8. Чуқурлик ҳ=190 км. Тошкентгача масофа 564 км жанубий йўналиш бўйича.
Ўзбекистон ҳудудида зилзила сезилмаган.