АсосийJamiyat

Расул Кушербаев: “ЎзХДП ва "Миллий тикланиш" воқеаси кўпчилик учун синов бўлиши аниқ”

'Расул Кушербаев: “ЎзХДП ва "Миллий тикланиш" воқеаси кўпчилик учун синов бўлиши аниқ”'ning rasmi

Хабарингиз бор, сал аввал ЎзХДП ўз аъзоси Мақсуда Ворисованинг шаънини ҳимоя қилишни сўраб "Миллий тикланиш" партияси устидан прокуратурага ариза бергани ҳақида хабар қилган эдик. Ўзбекистон сиёсий майдонида кутилмаган ҳолат дея, эътироф этилаётган мазкур воқеа, шубҳасиз, барчани лол қолдирди. Айни пайтда ЎзЛиДеП аъзоси, депутат Расул Кушербаев darakchi.uz’га ушбу масала юзасидан ўз муносабатини билдирди:

“ЎзХДП ўз аъзоси Мақсуда Ворисованинг шаънини ҳимоя қилишни сўраб "Миллий тикланиш" партияси устидан Юнусобод тумани прокуратурасига мурожаат қиритибди. 

Яқинда "Миллий тикланиш" партияси нашрида Мақсуда Ворисованинг Россия коммунистлари партияси етакчиси Геннадий Зюгановга қандай қариндошлиги бор, мазмунида карикатура эълон қилинганди. 

Ўзбекистон сиёсий ҳаётида камёб ходиса сифатида кўрилаётган бундай иш қизғин тус олмоқда. Буёғи қизиқ бўлдию?!

Очиқлик, эркин фикр шароитида ҳар қандай танқид ва фикрларни табиий қабул қилишга ўтишимиз керак. 

Халқ вакиллари оммавий шахс, уларни кўпчилик танийди, фикр билдиради, танқид қилади ва демократик жамиятда бу нормал ҳолат. 

Фақат атайин қоралаш, буюртма учун ишлаш холисликка путур етказишини унутмаслик керак. 

Айни пайтдаги вазиятни жамиятимизда узоқ йиллар содир бўлмаган воқеа бўлганлиги учун ҳазм қила олмаслик позициясида турилганини кузатиш мумкин. Бироқ, агар сўз эркинлиги йўлида давом этсак, бундан буён бундай воқеалар кўпайиши мумкин. 

Кўрамиз, мазкур "камёблик" қандай натижа билан якунланар экан. Бу кўпчилик учун синов бўлиши аниқ.

Бахсларга эса охирги нуқтани суд қўйгани маъқул, кутамиз!”

Бошқа янгиликлар