Фарғона вилоятида юк машинаси билан боғлиқ мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда darakchi.uz’га Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Аниқланишича, Кеча, 14 ноябрь куни соат 10:00 ларда Ю.Мелиқўзиев “Камаз” русумли автомашинасини Ўзбекистон тумани, “Яккатут-Ўқчи” йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига ўтиб кетади.
Натижада, О.Тохиров бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинанинг олд қисмига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Маълум бўлишича, “Nexia” йуловчилари Қ.Тохиров (1961 й.т.) ва Х.Отажоновалар (1960 й.т.) ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман ИИБ томонидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.






