1

Прокуратура Ортиқхўжаевнинг журналистга таҳдиди билан боғлиқ ҳолатни ўрганмоқда

ЖАМИЯТ 17.11.2019, 18:14
Теглар: Ортиқхўжаев, аудио ёзув, журналист, таҳдид
Прокуратура Ортиқхўжаевнинг журналистга таҳдиди билан боғлиқ ҳолатни ўрганмоқда

Аввалроқ, интернетда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистга шарманда қилиш ва бошқаларга қодирлиги билан таҳдид қилганлиги ҳақида хабар тарқалган эди. Кўплаб баҳс-мунозаларга сабаб бўлаётган ҳолат бўйича аудиоёзув тарқалган бўлиб, ундаги овоз Ортиқхўжаевникилиги ҳамда унинг суҳбатдошлари кимлиги номаълумлигича қолмоқда.

Kun.uz’нинг маълум қилишича, мазкур таҳдид шаҳар ҳокимидан Олмазор тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари Абдурасул Ваҳобов билан боғлиқ воқеанинг эртасига Kun.uz мухбирлари Раҳматилла Исроилов, Шерзод Эгамбердиев ва Баҳодир Аҳмедов ҳоким қабулида бўлган чоғда янграган.

"Ўша куни Тошкент шаҳар ҳокими А.Ваҳобов ва мухбирларни ўз ҳузурига чорлаб, яраштирмоқчи, ўртадаги тушунмовчиликни ҳал қилмоқчи бўлган. Томонлар муроса қила олмагач, учрашув таҳдидли "тарбиявий соат"га айланиб кетган.

Айтилишича, ижтимоий тармоқларда шу воқеага оид аудиоёзув тарқалишига таҳририятнинг алоқаси йўқ. Тошкент шаҳар ҳокимлиги эса бу ҳолат билан боғлиқ аудиоёзув қалбаки эканлигини айтмоқда.
Бугун, 17 ноябрь куни Бош прокуратура томонидан интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоёзувдаги овознинг Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга мансублиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар ўрганилаётгани ҳақида хабар берилди.Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1