1

Акмал Бурҳонов: "2021 йилгача расмий ва норасмий монополистлар ҳукмронлигига барҳам берилади"

СИЁСАТ 17.11.2019, 18:56
Теглар: Адолат СДП, дебат, монополия
Акмал Бурҳонов: "2021 йилгача расмий ва норасмий монополистлар ҳукмронлигига барҳам берилади"

Аввал хабар берганимиздек, фуқаролар орасида норозиликларга сабаб бўлаётган муаммолар сиёсий партиялар иштирокида ўтказилаётган дебатларда кенг муҳокама қилинмоқда.

Куни-кеча Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамда “Менинг юртим” (My5), “Sevimli” ва “Milliy” телеканаллари ҳамкорлигида ташкил қилинган дебатда марказий нашрлар журналистларидан бири сиёсий партия вакилига мавжуд расмий ва норасмий монополиялар фаолиятини назоратга олиш бўйича қандай ишлар қилинаётгани ҳақида савол берди. Адолат СДП вакили Акмал Бурҳонов партия бу борада жиддий ишга киришгани, хусусан мазкур масала сайловолди дастурига киритилгани ва яқин 2 йил ичида турли иқтисодий, ижтимоий тўсиқлар яратиб, ривожланишни орқага тортаётган монополистик якка ҳокимлик кайфиятига барҳам бериш бўйича муҳим ишлар бажарилишини айтди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1