1

Икки кундан буён муҳокамада бўлган шаҳар ҳокими Ортиқхўжаев масаласига нуқта қўйилди (фото)

ЖАМИЯТ 18.11.2019, 09:18
Теглар: Тошкент, ҳоким, Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Икки кундан буён муҳокамада бўлган шаҳар ҳокими Ортиқхўжаев масаласига нуқта қўйилди (фото)

Kun.uz сайти жамоаси шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан учрашди ва ўзаро тушунмовчиликка барҳам берилди.

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ва маҳаллий интернет нашрларида Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Kun.uz мухбирларини ҳақоратлаётгани, уларга жисмонан йўқ қилиш билан таҳдид қилаётгани акс этган аудиоёзув фаол равишда муҳокама қилинмоқда.

Шу сабабдан бугун, 17 ноябрь куни вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Kun.uz таҳририяти вакиллари ва Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида шаҳар ҳокимлиги ва сайт таҳририятига тааллуқли, юзага келган муаммоли масалалар муҳокама қилинди.

Шуни расман маълум қилмоқчимизки, мазкур мулоқот якунига кўра сайт жамоаси ва пойтахт ҳокимлиги раҳбарияти ўртасидаги барча тушунмовчиликлар барҳам топди. Томонлар бир-бирини тушуниб, ўзаро муросага келди.

Сайт таҳририяти ҳокимнинг ушбу вазият юзасидан билдирган мулоҳазаларини қониқарли деб топган ва ҳамкасбларига фаол қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирган.

Шу билан биргаликда, сайт ходимлари бу масалани ортиқ муҳокама қилмасликни сўраган.

Аввалроқ, маълум бўлишича, мазкур таҳдид шаҳар ҳокимидан Олмазор тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари Абдурасул Ваҳобов билан боғлиқ воқеанинг эртасига Kun.uz мухбирлари Раҳматилла Исроилов, Шерзод Эгамбердиев ва Баҳодир Аҳмедов ҳоким қабулида бўлган чоғда янграган.

 Давлат, жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар Ортиқхўжаев билан боғлиқ ишга муносабат билдириб, Бош прокуратура томонидан аудиоёзувдаги овознинг Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга мансублиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар ўрганилаётгани ҳақида хабар берилганди.

 

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Тошкентда подъездда қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди (видео)

06.09.2023, 10:12

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...
Тошкентда ёмғир сабаб хонадонларнинг балконлари қулаб тушди (видео ва фото)

03.04.2023, 10:05

Кеча, 2 апрель куни Тошкент шаҳрида кучли ёмғир ёғиши оқибатида турли сув тошқинлари юзага келди. Маълум қилинишича, пойтахтда бир неча соат ичида ойлик ёғиннинг учдан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1