АсосийDunyo

Трамп АҚШ оммавий ахборот воситаларини «носамимий» деб баҳолади

'Трамп АҚШ оммавий ахборот воситаларини «носамимий» деб баҳолади'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ оммавий ахборот воситаларини «носамимий» деб баҳолади. Импичмент текшируви АҚШ тарихидаги энг катта шармандагарчилик, деди у. Бу ҳақда tarjumon.uz сайти Туркиянинг yenisafak.com сайтига таяниб ёзмоқда. 

АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйдаги матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб берди. Трамп Украина Президенти Владимир Зеленский ва Украина Ташқи ишлар вазирининг 25 июлдаги телефон суҳбати ва АҚШнинг бу мамлакатга ёрдам беришни тўхтатиши ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқлигини айтди. Бу борада ОАВ томонидан ҳеч қандай хабар тарқатилмаганлигини айтган Трамп, “Матбуот хизматимиз ақлга сиғмас даражада сохта. Агар шаффоф ва ишончли матбуот бўлса, биз мамлакатимизга янада яхшироқ хизмат кўрсатган бўлар эдик», деди.

Чоршанба куни Импичмент тергови давомида Трамп ўзининг биринчи оммавий эшитувларини Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдоған ташрифи туфайли кўра олмаганлигини сабаб қилиб кўрсатди. «Мен бугун эрталаб сессиянинг бир қисмини томоша қилдим. Менимча бу шармандагарчилик. Бизда халқ томонидан сайланган кўплаб ажойиб республикачи депутатлар бор, аммо уларга, ҳатто, гапиришга ҳам имкон берилмайди. Ушбу тергов мамлакатимиз учун шармандали ҳолатдир”, деди у.

    Бошқа янгиликлар