1

Кореялик шифокорлар Тошкент вилоятида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказади

САЛОМАТЛИК 20.01.2015, 13:57
Кореялик шифокорлар Тошкент вилоятида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказади

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг пойтахтимиздаги тиббий-ижтимоий марказида Ewha университети (Корея Республикаси) госпиталининг малакали шифокорлари аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказмоқда, дея хабар беради uz24.uz нашри. 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамкорлигида амалга оширилаётган мазкур хайрия тадбири доирасида педиатр, офтальмолог, гематолог, кардиолог, терапевт, стоматолог, фармацевт каби мутахассислардан иборат Корея Республикаси делегацияси аъзолари мамлакатимиз шифокорлари билан ҳамкорликда аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни режалаштирган.

Ҳафталик доирасида Ewha университети госпитали малакали мутахассислари ва юртимиз шифокорлари Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги болалар шифохонаси ва Юқори Чирчиқ туманидаги «Ариран» кексалар уйида имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари ва аёлларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1