Гавҳар Шарипованинг автоҳалокат тафсилотлари маълум қилинди. Актриса юриб кетаётган автобусдан тушиб қолмокчи бўлган

ЖАМИЯТ 19.11.2019, 17:38
Гавҳар Шарипованинг автоҳалокат тафсилотлари маълум қилинди. Актриса юриб кетаётган автобусдан тушиб қолмокчи бўлган

Актриса Гавҳар Шарипова Қашқадарёдаги ЙТҲ да вафот этгани хабар қилинган эди. 

Актриса юриб кетаётган автобусдан тушишга ҳаракат қилган ва кўнгилсиз ҳодиса сабаб воқеа жойида вафот этган, дея хабар беради Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати.

Воқеа 18 дан 19 ноябрга ўтар кечаси соат 1:00 да содир бўлган. Ғузор туманининг Ёрғунчи қишлоғида ҳаракатланиб кетаётган автобусда йўловчи сифатида Сурхондарё вилоятидан Самарқанд вилоятига кетаётган актриса ҳайдовчига автобусни тўхтатишини, тушиб қолишини айтган. Бироқ ҳавдовчининг огоҳлантириши ва автобус тез ҳаракатланаётгани ҳақида огоҳлантиришига қарамасдан автобус эшигини очувчи тугмани босиб, юриб кетаётган автобусдан тушишга уринган ҳамда бахтсиз ҳодиса сабаб воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув жараёнлари бошланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1