АсосийJamiyat

Бугун қандай кун?

'Бугун қандай кун?'ning rasmi

1989 йил 20 ноябрда БМТнинг Бош Ассамблеяси Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни қабул қилди. Дастлаб,  Бола ҳуқуқ­лари бўйича халқаро Конвенция яратиш ғояси 1959  йил пайдо бўлган. 

Ушбу санадан эътиборан, бола ҳуқуқлари дунёнинг қайси минтақасида бузилмасин, уни ҳимоя қилиш борасида халқаро имконият вужудга келди. Конвенция бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг кафолатлари мус­таҳкамланган биринчи халқаро ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.

1989 йилда имзоланган Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан кейин ратификация қилган энг биринчи халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлардан ҳисобланади. 1992 йилда мазкур Конвенцияга қўшилиб, Ўзбекистон бола ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича бир қанча халқаро-ҳуқуқий мажбуриятларни ўз зиммасига олди.

Бола ҳуқуқлари тўғрисида конвенция БМТнинг болаликни муҳофазалаш бобидаги энг универсал ҳужжати ҳисобланади. Унда мустаҳкамлаб қўйилган бола ҳуқуқ ва манфаатларининг барча қирраларини “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қамраб олган.

Мазкур Конвенция бола ҳаёти билан боғлиқ 54-моддани ўз ичига олган.

Бошқа янгиликлар