Тошкент архитектура қурилиш институти талабасининг бири Андижон вилоятидан, бири эса Фарғона вилоятидан бўлгани ва уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми б,в бандлари, 228-моддаси 2-қисми б банди, 228-моддаси 3-қисми билан айблов эълон қилинган.
Л.С. отаси А.Тожибаэв томонидан автомашинани текин фойдаланиш шартномаси асосида фуқаро Х.Турдиэвдан олган давлат белгиси 60 Д 786 ЖА бўлган Орландо русумли автомашинани бошқариш ҳуқуқига эга бўлмай туриб, таниши Ж.Мирзаэв ва бошқалар билан жиноий тил бириктириб, номаълум шахс ёрдамида Қашқадарё вилояти, Косон тумани 1-сон давлат нотариал идораси томонидан мазкур автомашинадан ўзи, отаси А.Тожибаэв ва Ж.Мирзаэвлар фойдаланишга ва ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган ҳолда бошқаришга ваколат берувчи АИ № 296876 ҚС рақамли ишончномани қалбакилаштиришга эришган. Л.С. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, жиноий шериги А.В. билан фуқаро М.Махмудовга нисбатан товламачилик жиноятини содир этиб, унинг мулкини қўлга киритиш мақсадида тил бириктириб, жиноий режа тузадилар. Мазкур режа асосида, Л.С. 94-...-70-44 телефон рақамидан М.Махмудовнинг телефон рақамига қўнғироқ қилиб, унга ўзини ИИВ Корруптсияга қарши курашиш бошқармаси ходими Мелиэв Бахтиёр деб таништириб, унинг ноқонуний валюта айрибошлашдан иборат фаолияти юзасидан ариза келиб тушганлигини, агарда тез фурсатларда 10.000 АҚШ доллари пулларини олиб келиб бермаса, аризани раҳбариятга олиб кириб беришини, қамалиб кетиши мумкинлигини айтиб, уни қўрқитиб, ўз мулкини беришга мажбур бўладиган шароитга солиб, бу йўлда 10.000 АҚШ доллари пулларни Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Изза мавзесида жойлашган автобуслар шоҳ бекати олдига олиб келиб беришлигини талаб қилиб, ўзи ишдан чиқа олмаслигини, учрашув жойига пулларни олиб қолиш учун одамини юборишлигини айтади. Товламачилик қилган икки талабанинг жиноят устида қўлга олингани айтилмоқда. Воқеаларнинг ривожи эса ҳозирча бизга номаълум!