АсосийJamiyat

Фарғонада "яшил технологиялар" асосида осмонўпар бинолар қурилади

'Фарғонада "яшил технологиялар" асосида осмонўпар бинолар қурилади'ning rasmi

Фарғонадаги дастлабки осмонўпар бинолар Намангандаги «Smart City»да қурилади

Штаб-квартираси Дубайда жойлашган «MJ Developers» халқаро қурилиши компанияси «Namangan Square» лойиҳаси ижросига киришилганини расман эълон қилди. Водийдаги биринчи «Smart City» эканлиги айтилаётган мазкур шаҳарча Наманган аэропорти яқинидаги 18 гектар майдонда қурилади.  

Замонавий шаҳарча машҳур ҳинд архитектори Хафиз Контрактор томонидан лойиҳалаштирилган. У илғор «яшил технология»ларга урғу бергани айтилмоқда. Яъни шаҳарчада офис ва тураржойлар, савдо мажмуаларидан ташқари, ноёб ландшафт дизайнга эга парк, гольф клуби барпо этилади. Бунда гуллар шаҳрининг боғдорчиликдаги қадимий анъаналаридан фойдаланилар экан.

«MJ Developers» таъсисчиларидан бири Антик Жаланнинг айтишича, ноёб дизайн ва конструкцияли 20 қаватли  қўш бино шаҳарчанинг асосий безагига айланади. Унинг баландлиги 100 метрдан ошади.10 минг кишига мўлжалланган «Namangan Square»даги замонавий уйлар, асосан, тўққиз қаватли бўлиб, улар 2021 йилда фойдаланишга топширилади.

Компания келгусида Тошкент ва Бухоро шаҳарларида ҳам шундай йирик лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Бошқа янгиликлар