1

Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг номзоди депутатликка кўрсатилди

ЖАМИЯТ 21.11.2019, 19:30
Теглар: Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг номзоди депутатликка кўрсатилди

Жорий йилнинг 22 декбарь куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтади. Мамлакатдаги 5 сиёсий партия аллақачон ўз номзодларини олға суриб бўлди.

Унга кўра, номзодлар орасида Тошкент шаҳар ҳокими – сенатор Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ҳам номи бор. Унинг номзоди Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси томонидан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига 48-“Тинчлик” сайлов округидан илгари сурилмоқда. 

Жаҳонгир Ортиқхўжаев 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 1996 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 

1996-2011 йилларда “Жаҳонгир” МЧЖ директори;

2011-2017 йилларда “Артел Инжиниринг” МЧЖ директори;

2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси ДУК раҳбари лавозимларида ишлаган. 

2018 йилнинг апрель ойидан бошлаб Тошкент шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритиб келмоқда. 

Маълумот ўрнида, 2018 йилнинг 1 июль куни бўлиб ўтган сайлов натижаларига кўра, Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг номзоди илгари сурилди ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг депутати этиб сайланди. Унинг номзоди 23-“Мойқўрғон” сайлов округида ЎзЛидеп партиясидан кўрсатилганди.

2018 йилнинг 18 сентябрь куни Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарори билан Олий Мажлис Сенати аъзоси сифатида рўйхатга олинди. 

Шарҳлар

⚡️Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сенаторлик ваколати ҳам тугатилди

31.01.2023, 10:22

Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида Марказий сайлов комиссиясининг қарори эълон қилинди.Унга кўра, Тошкент шаҳридан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси...
⚡️ Ҳоким лавозимидан олинган Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг депутатлик ваколати ҳам муддатидан олдин тугатилди

27.01.2023, 13:08

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигидан муддатидан олдин истеъфога чиқди. Тегишли қарор бугун, 27 январь куни шаҳар кенгаши томонидан қабул қилинган. Бу ҳақда икки мустақил...
Жаҳонгир Ортиқхўжаев сайёр қабулга келган аёлдан ўзр сўради ва кутилмаганда...  (видео)

04.04.2022, 09:28

Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев айни кунларда ҳоким ўринбосарлари ва секторлар раҳбарлари билан маҳаллалар ҳаёти, аҳоли турмуш тарзи ва муаммоларини ўрганмоқда.Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, Ортиқхўжаев...
Жаҳонгир Ортиқхўжаев – Тошкентда охирги 3 йилда қилинган бунёдкорликлар кўлами бундан аввалги 70 йилда қилинган ишлар хажми билан тенг

02.06.2021, 18:15

Бугун, 2 июнь куни, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Американинг Crow Holdings компанияси мутасаддилари билан учрашди. Самимий руҳда ўтган мулоқотда икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1