Мамлакатимизда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда. Шу муносабат билан ХТВ расмий мурожаат қилди:
“Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги фармонининг 3-бандига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлари мактабларни куз-қиш мавсумига тайёргарлиги учун масъул ҳисобланади. Маҳаллий ҳокимиятлар томонидан мактабларнинг иситиш тизими такомиллаштирилиб, кўмир билан таъминлаш бўйича ишлар олиб борди.
Жорий йил мактабларда Кузатув кенгашлари ташкил этилди ва уларга мактаб фаолияти устидан назорат ваколати берилди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мактаб Кузатув кенгаши аъзоларини таълим муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатишга чақиради. Шунингдек, мактабларни куз-қиш мавсумига тайёрлашда жойларда маҳаллий ҳокимиятлар тузган ишчи гуруҳларга аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун хабар беришингизни сўраймиз”






