Халқ таълими вазирлиги Telegram мессенжерида @maktablarga_komir_yetkazish_bot ботини ишга туширди ва жамоатчиликни мактабларни кўмир билан таъминлашга доир муаммоларни мазкур ботга юборишга чақирди.
Мурожаатчилардан ўз хабарида мактаб рақами, туман (шаҳар) номи ва муаммо ҳақида маълумот юборишлари сўралади (ҳолат суратини ҳам юбориши мумкин). Мурожаатчилар шахси сир тутилиши таъминланади.






