«Nasafnews» ахборот порталининг телеграм каналида 2019 йилнинг энг яхши туман прокурорларини аниқлаш мақсадида ижтимоий сўровнома ташкил қилинган эди.
Сўровнома натижасига кўра, энг кўп овоз тўплаган Деҳқонобод тумани прокурори Лазиз Ҳамраев ғолиб деб топилди.
«Nasafnews» ва Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан ғолибга қимматбаҳо совға ва ташаккурнома топшириш режалаштирилган эди.
Энг қизиғи прокурор Лазиз Ҳамраев совғани қабул қилиб, имконияти чекланган фуқарога илинди.
Ғолибга деб олинган телевизор туманда истиқомат қилувчи биринчи гуруҳ ногирони Рўёбза Алиевага топширилди.
Шу куни «Nasafnews» ижодий жамоаси Туман прокуратурасини томонидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди ва йилнинг энг яхши туман прокурори деб эътироф этилган Лазиз Ҳамраевни ташаккурнома билан тақдирлади.







