АсосийJamiyat

“Заркент” пост қайта тикланмайди

'“Заркент” пост қайта тикланмайди'ning rasmi

Интернет тармоғида Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани “Заркент” ва “Қизилёзи” қишлоқлари ўртасида янги “Пост” ташкил этилгани хақида видео тарқалди. Аслида бу видеода такидланганидек олдинроқ “Заркент” қишлоғи худудида жойлашган постнинг қайта тикланган шакли эмас. Бу шу худуддаги фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган назорат маскани. Мазкур назорат масканида Ички ишлар органлари ходимлари фаолияти йўлга қўйилади. Бу ерда хизмат олиб борувчи ходимлар фақатгина шубхали транспорт воситаларини назорат қилиш, хуқуқбузарликлар ҳамда жиноятчиликни олдини олиш борасида профилактик тадбирларни олиб борадилар. Ташкил этилган назорат масканидан аҳоли вакиллари одатий тарзда ўтишлари ва хеч қандай тўсқинликларсиз ҳаракатланишлари мумкин. Назорат масканида ўтиб қайтиш вақтида фуқаролардан шахсни тасдиқловчи хужжатлар талаб этилмайди. Осойишталикни таъминлаш, чегара худудларида яшовчи аҳолининг тинч-тотув ва қўшни мамлакатлар билан ўзаро хамжихат хаёт кечиришлари учун хизмат қилувчи мазкур назорат маскани фақатгина хақл манфаатларини химоя қилишни таъминлайди.

    Бошқа янгиликлар