1

Фарруҳ Абдуҳамидов: “Мактабларда дарсликлар тўловли ижарага берилиши Конституцияга зид!”

СИЁСАТ 24.11.2019, 21:07
Теглар: дебат, сайлов, партия
Фарруҳ Абдуҳамидов: “Мактабларда дарсликлар тўловли ижарага берилиши Конституцияга зид!”

Аввал хабар берганимиздек сиёсий жараёнда ўз мавқеи учун кураш олиб бораётган сиёсий партиялар иштирокидаги қизғин дебатлар бир қатор телеканаллар орқали намойиш этилмоқда. Навбатдаги дебат ҳам кескин мунозара ва муҳокамаларга бой бўлди. ХДП вакили “Адолат” СДП вакилларига уларнинг “Ўзбекистонда квотасиз олий таълим сари” олиб бораётган тортишувлари бефойда эканлиги иддао қилди. “Қачонгача ёшларни алдамоқчисизлар? Бу ваъда билан ҳеч нарсага эриша олмайсизлар!” дея таъкидлади.

Ушбу танқидга “Адолат” СДП вакили қуйидагича жавоб берди:

“Адолат” СДП ўзининг 2016 йилги президентлик сайловолди дастурида олий таълим м муассасаларида квоталарни ошириш ва ОТМ ларни ҳудудларга кўчириш таклифи билан чиққан эди. Мана, бир неча йилки ҳудудларда олий таълим муассасалари филиаллари очилди ва қабул квоталар сони деярли икки бараварга кўпайтирилди. 

Бундан ташқари, партия нафақат олий таълим, балки ўрта таълимда ҳам конституцияга зид камчиликларни бартараф этишни ўз зиммасига олган. Хусусан ўрта мактабларда китобларнинг ижарага берилиши ҳам Конститутицияга мувофиқ эмас. Чунки Қомусимизда “Ўзбекистонда умумий ўрта таълим олиш ҳуқуқи кафолатланган” деб ёзиб қўйилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1