1

10 ойда тижорат банклари жисмоний шахсларга 5,9 трлн. сўм ипотека кредитлари ажратилди

ИҚТИСОДИЁТ 25.11.2019, 11:09
Теглар: Марказий банк, Ипотека банк
10 ойда тижорат банклари жисмоний шахсларга 5,9 трлн. сўм ипотека кредитлари ажратилди

2019 йилнинг 10 ойи давомида тижорат банклари томонидан 41 минг нафар жисмоний шахсларга 5,9 трлн. сўм миқдорида (ўтган йилнинг мос даврига (3,7 трлн. сўм) нисбатан 37 фоизга  кўп ўсган) ипотека  кредитлари ажратилган. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.   

Мазкур давр мобайнида ажратилган ипотека кредитларининг энг юқори ўсиш кўрсаткичлари (1 178млрд.сўм) Тошкент шаҳар, шунингдек, Тошкент вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё вилояти, Самарқанд вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда. Ажратилган кредитларнинг камайиш тенденцияси эса Фарғона Жиззах, Сирдарё, Навоий ва Хоразм вилоятларида кузатилди. 

Ажратилган ипотека кредитларининг 99,0 фоизи (5 848 млрд. сўм) бирламчи бозорга, 1,0 фоизи (61,0млрд. сўм) иккиламчи бозорга йўналтирилган. 

Ипотека кредитлар таркибида имтиёзли асосда йиллик 7-16 фоизларда ажратилган кредитлар улуши 82фоизни, 17-20 фоизларда 14,1 фоизни, 20 дан юқори фоизларда ажратилган кредитлар улуши эса 3,9 фоизни ташкил қилади.

Шарҳлар

Доллар курси анча кўтарилди

22.04.2024, 16:16

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 апрельда амалда бўладиган қийматини эълон қилди. АҚШ доллари курси 21,00 сўмга ошиб, 12 711,00 сўм этиб белгиланди.Евро курси 12,22...
⚡️1000 сўмлик қоғоз пуллар энди муомаладан чиқариладими? Марказий банк ойдинлик киритди

22.12.2022, 10:40

26 декабрдан Ўзбекистонда 1000 сўмлик танга пуллар муомалага чиқарилмоқда. Танга пуллар муомалага киритилса, ушбу қийматдаги қоғоз пуллар истеъмолдан чиқадими? Марказий банкнинг маълум қилишича, муомалага чиқарилаётган 1000...
Марказий банк асосий ставкани 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

08.09.2022, 11:59

Айни пайтда Марказий банк Бошқарувининг йиғилиши ўтказилмоқда, дея хабар бермоқда МБ матбуот хизмати. Маълум қилинишича, йиғилишда асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор...
2022 йилнинг 6 ойида аҳоли томонидан 64,3 трлн. сўмлик маблағлар нақдлаштириб олинди — Марказий банк

19.07.2022, 13:34

Марказий банк 2022 йил январь-июнь ойлари учун "Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ" эълон қилди.Маълум қилинишича, 2022 йил январь-июнь ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1