Жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман суди судяси Ж.Жуманиёзов раислигида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддасида назарда тутилган жиноят иши кўрилди.
Mазкур жиноят ишида йиғилган даллиларга кўра, 29-июл куни, тахминан, соат 16:40ларда фуқаро О.Л. Ғиждувон туман “Шарқ” MФЙда жойлашган “Хўжаи-Жаҳон” савдо комплекси олд кириш дарвозаси олдида овсини Ф.Н. билан жанжаллашиб қолади.
Овсини қасддан жароҳатлаган
Жанжал вақтида О.Л. овсини Ф.Н.нинг бош қисмига ғишт бўлаги билан уриб, унга қасддан шикаст етказган.
5 млн. сўм жарима тўлайди
О.Л. Жиноят кодекси 109-моддасининг 2-қисми билан айбли деб топилди ва унга шу моддага асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 25 баравари миқдорида, яъни 5 068 250 сўм жарима жазоси тайинланиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.






