АсосийJamiyat

Тошкентда харидор 8 минг АҚШ долларлик курткани қарзга олиб “ухлатди”

'Тошкентда харидор 8 минг АҚШ долларлик курткани қарзга олиб “ухлатди”'ning rasmi

Ички ишлар органларига хусусий тадбиркорлик билан шуғулланувчи 47 ёшли Раъно Ю. ариза билан мурожаат қилди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ. 

Аризада 29-сентябрь куни у билан нархи 8 000 АҚШ доллари бўлган 20 та чарим(тери)дан бўлган курткаларни сотиб олишни келишган 59 ёшли Абдулла У.га нисбатан чора кўриш сўралган.

Аниқланишича, Абдулла молни олиб, пулларни 2-3 соатдан кейин олиб келиб бериш ҳақида ваъдалашган, аммо ўз ваъдасида турмаган. 

Ушбу факт асосида Абдулла У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Бошқа янгиликлар