Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг (БАДА) мувофиқлик бўйича қўмитаси ушбу ташкилотнинг ижроия қўмитасига Россияни тўрт йил давомида халқаро мусобақаларда қатнашишдан четлатишни тавсия қилди. Бу ҳақда tarjumon.uz ВВСнинг рус хизматининг хабарига таяним маълум қилмоқда.
Тақиқлаш таклифи Британия адвокати Жонатан Тейлор бошчилигидаги БАДА қўмитаси томонидан тайёрланган ҳисоботга киритилган.
БАДА ўз веб-сайтида хабар беришича, ушбу ташкилотнинг мустақил мувофиқлик қўмитаси РУСАДА Бутунжаҳон антидопинг кодексининг талабларига жавоб бермайди, деган хулосага келган.
Шанба куни хабар қилинганидек, БАДА Ижроия қўмитаси, ўз қўмитасидан ҳисобот олган ва унга кўра келгусидаги ўрганишлар РУСАДАнинг антидопинг кодексига мувофиқлиги бўйича қўшимча текширув ўтказишни талаб қилади.
Душанба куни Бутунжаҳон антидопинг агентлиги, ҳақиқатан ҳам қўмитанинг тавсиялари протоколга мувофиқ ташкилотнинг ижроия қўмитасига юборилганлигини тасдиқлади. Ўша пайтни ўзинда БАДА ҳеч қандай изоҳ бермаган эди.
Бироқ, ушбу ҳужжатнинг бир қисми оммавий ахборот воситалари қўлига тушиб қолганлиги сабабли БАДА ўз қўмитасининг тавсияларини тўлиқ нашр этади.
БАДА қўмитаси тавсиялари
Россия ҳукумати амалдорлари/вакиллари 4 йил давомида кенгаш аъзолари бўлиши ва тайинланиши мумкин эмас ҳамда Бутунжаҳон антидопинг кодексини имзолаган кенгашлар, қўмиталар ва бошқа органларнинг аъзоси бўла олмайди.
Россия ҳукумати амалдорлари/вакиллари 4 йил давомида қуйидаги мусобақаларда қатнаша олмайдилар:
(а) ўсмирлар Олимпия ўйинларида (ёзги ва қишки);
(б) Олимпия ва Паралимпия ўйинларида (ёзги ва қишки);
(c) йирик федерация томонидан ташкиллаштирилган ҳар қандай бошқа мусобақаларда;
(д) Кодексга имзо чеккан санкция қўйилган томонлар ташкил этган ҳар қандай жаҳон чемпионатларида.
4 йил давомида Россия ҳар қандай йирик спорт мусобақаларини қабул қилишга, шунингдек уларга ариза беришга ҳақли эмас.
Россия мусобақаларни тўрт йиллик даврда ёки ундан кейин ўтказилишидан қатъи назар, 2032 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинларини ўтказиш ҳуқуқини талаб қила олмайди.
4 йил давомида йирик халқаро мусобақаларда Россия байроғи кўтарилмайди.
4 йил давомида на президент, на бош котиб, на бош директор, на Россия Олимпия қўмитаси ёки Россия Паралимпия қўмитаси бошқаруви/кенгаши аъзоси расман йирик мусобақаларда қатнаша олмайди.
Фақатгина допинг қоидаларини бузилиши билан боғлиқ бўлмаганлиги исботланган россиялик спортчилар йирик мусобақаларда иштирок этишлари мумкин. Бироқ, улар Россия Федерациясининг вакили сифатида қатнаша олмайди.
Антидопинг агентлиги ижроия қўмитаси ушбу тавсияни 9 декабрь куни кўриб чиқади. New York Times нашрига кўра, БАДА ўз қўмитасининг тавсиясини қабул қилиши кутилмоқда.
БАДА-нинг қарори Лозаннадаги (Швейцария) Спорт бўйича арбитраж судида шикоят қилиниши мумкин.
Қўмитанинг тавсиялари, Москва антидопинг лабораториясидаги аниқланган маълумотлар манипуляциясини текширув хулосаларига асосланади.
Душанба куни Россия Олимпия қўмитасининг ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди, шундан сўнг РОК Россия енгил атлетика федерациясининг барча раҳбариятининг ваколатларини муддатидан олдин бекор қилишни талаб қилди.
«Агар тавсиянома инобатга олинмаса, биз, ўз навбатида, Ижроия қўмитанинг навбатдаги йиғилишида ВФЛАнинг Россия Олимпия қўмитасига аъзолиги масаласини кўриб чиқамиз», деди РОҚ президенти Станислав Поздняков.
«Биз ушбу спорт турига эга бўлган тоза спортчилар Токиода чиқишлари учун барча имкониятларни ишга солмоқдамиз. Улар ВФЛА расмийларига қарши айбловларга умуман алоқаси йўқ, уларнинг Олимпия медаллари учун курашиш ҳуқуқи ҳурмат қилиниши керак», деди Поздняков.
Аввалроқ, РУСАДА раҳбари Юрий Ганус ББC рус хизматига берган интервьюсида Россия спортидаги бу воқеаларни фожиа деб атаган ва амалдорларнинг хатти-ҳаракатлари – спортчиларни масхара қилишдай кўрилиб, унинг сўзларига кўра спортчиларнинг кўпчилиги Россия юрисдикциясидан чиқиб кетишни режалаштирган.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков жума куни журналистларга Россия енгил атлетика федерацияси атрофидаги вазият ва россиялик спортчиларнинг Токио Олимпиадасидаги иштироки ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик кўрмаётгани хақида айтди.