АсосийJinoyat

Қашқадарёда пора эвазига 15 йиллик қўшимча иш стажи ёздириб бермоқчи бўлган шахс ушланди

'Қашқадарёда пора эвазига 15 йиллик қўшимча иш стажи ёздириб бермоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

Қарши туманида яшовчи Қ.М. пенсия ёшига етган, аммо етарли иш стажи мавжуд  эмас эди. Буни билган Р.Г. эса унга ўз "ёрдами"ни таклиф этади.

Келишувга кўра, Р.Г. Қарши тумани архив идорасидаги танишлари орқали Қ.М.га 15 йиллик қўшимча иш стажи ёздириб бермоқчи бўлади. Бунинг учун эса ҳар бир йил учун 100 минг сўмдан, жами 1,5 миллон сўм "хизмат ҳақи" сўрайди. Қ.М. аввалига бунга рози бўлади, бироқ кейин бу ишнинг жиноят эканини англаб, қўшниси орқали ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беради.

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қарши тумани бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Р.Г. Қарши шаҳридаги буюм бозори ёнида пулларнинг бир қисмини олган вақтида қўлга олинган.

Айни пайтда Р.Г.га нисбатан суд ҳукми билан жазо муқаррарлиги таъминланган.

    Бошқа янгиликлар