АсосийJamiyat

Фарғонада ҳайдовчи “мастлик”ни расмийлаштирмаслик учун инспекторга 100 АҚШ доллари таклиф қилди

'Фарғонада ҳайдовчи “мастлик”ни расмийлаштирмаслик учун инспекторга 100 АҚШ доллари таклиф қилди'ning rasmi

 

Фарғонада профилактика инспекторига 100 АҚШ долларини пора сифатида бермоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ маълум қилди.

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Бешариқ туманида тунги хизматни ўтаётганпрофилактика инспектори  шубхали туюлган “Нексия-1” русумли автомашинани тўхтатади. Ҳайдовчи  ўзини Бешариқ тумани Пастки Янгиқўрғон қишлоғида яшовчи, фуқаро К.Н деб таништиради.Лекин ушбу фуқародан спиртли ичимлик ҳиди келаётганлиги сабабли, профилактика инспектори мастлик ҳолати мавжудлигини текшириб кўриш мақсадида Бешариқ туман марказий шифохонасига олиб борган. Тиббий хулоса фуқаронинг спиртли ичимликдан маст эканлигини тасдиқлаган. Профилактика инспектори фуқаро К.Нга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомашинани туман ИИБ жарима майдонига олиб борган.

24 ноябрь куни фуқаро К.Н профилактика инспекторига қўнғироқ қилиб, тўпланган ҳужжатларни қонуний ҳал қилмаслиги ва автомашинасини ИИБ жарима майдонидан чиқариб юбориши эвазига 100 (юз) АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида таклиф қилган.

Профилактика инспекторининг билдиргиси  асосида, шу куни соат 15:00ларда фуқаро К.Н профилактика инспекторига 100 (юз) АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида бераётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ туман прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар