1

"Пахтакор" стадиони бузилиши бўйича расмий маълумот берилди

СПОРТ 27.11.2019, 19:40
Теглар: Пахтакор, стадион
"Пахтакор" стадиони бузилиши бўйича расмий маълумот берилди

Хабарингиз бор, яқин вақт ичида “Пахтакор” стадиони бузилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. 

Бугун «Пахтакор» футбол клуби матбуот хизмати бу борада расмий маълумотни тақдим этди.

"Пахтакор" стадиони ўрнида янги стадион қурилиши клуб режаларидан ўрин олгани ҳақида маълумот тақдим этганмиз.

Айни пайтда стадионнинг янги кўриниши қандай бўлиши аниқланмоқда, тақдим қилинган лойиҳалар орасидан бирини танлаб олиш жараёни кетмоқда. Сайтимизда эълон қилинган тендердан сўнг 20га яқин компаниялар ўз таклифларини билдиришган. Стадион ФИФАнинг охирги талабларига жавоб берадиган ҳолатда бунёд этилиши сабабли охирги қарорга келишдан аввал барчасини пухта ўйлаб кўриш талаб этилади. Маъқул деб топилган лойиҳа танлангач, стадион пойхатимиз марказида жойлашиши ва унинг кўркига айланиши мақсадида ҳукуматнинг тегишли идоралари билан биргаликда қурилиш ишлари қачон бошланиши борасида тўхтамга келинади. Айни ҳолатда эса стадионни бузиш ишлари қачон бошланиши аниқ эмас. Лойиҳа масаласи аниқ бўлиши билан бу ҳақида маълумот расмий сайтимизда тақдим этилади”, — дейилган расмий хабарда.

 

Шарҳлар

"Пахтакор" билан Суперлига, Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубокда зафар қучишга интиламиз – Войнески

13.01.2022, 20:57

Бугун "Пахтакор"  бош мураббий Славче Войнески билан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. ""Пахтакор"дек жамоага келганимдан хурсандман. "Пахтакор" нафақат совринлар, балки...
"Насаф" Ўзбекистон кубоги финалида "Пахтакор"ни мағлубиятга учратди

04.12.2021, 18:25

Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида “Пахтакор” ва “Насаф” жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубоги финали бўлиб ўтди. Биринчи бўлимнинг 34-дақиқасидан “Насаф” майдонда бир киши кам бўлиб қолди. Шунга қарамай,...
Сардор Рашидов расман «Кувайт СК» футболчисига айланди

17.07.2021, 18:25

Ўзбекистон миллий терма жамоаси яримҳимоячиси фаолиятини Кувайтда давом эттиради.Рашидовга Кувайтнинг байроқдор жамоаси «Кувайт СК» таклиф билан чиққан ва музокаралардан кейин Сардор Рашидов бугун, 17 июль...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1