АсосийJinoyat

Ўртачирчиқдаги марказий поликлиникада 400 млн сўмдан кўп пул талон-торож қилингани фош бўлди

'Ўртачирчиқдаги марказий поликлиникада 400 млн сўмдан кўп пул талон-торож қилингани фош бўлди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурафшон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Ўртачирчиқ туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникада кўп миқдордаги пуллар талон-тарож қилинганлиги аниқланди.

Хусусан поликлиника ғазначиси З.А. ва бошқалар томонидан аҳолига пуллик тиббий хизмат кўрсатишдан тушган 341,3 млн. сўм нақд пул маблағларини банкка топширмасдан, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганликлари ҳамда мурувват ёрдами сифатида ажратилган 61,2 млн. сўмлик дори воситаларини ноқонуний равишда чиқим қилиб, растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан З.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар