АсосийSalomatlik

Шамоллашдан тез ва осон ҳалос бўлиш усули

'Шамоллашдан тез ва осон ҳалос бўлиш усули'ning rasmi

Шамоллаш айни пайтда куз-қиш мавсумида аҳоли орасида кўп учраётган ва ҳаммани ташвишга солаётган муаммолардан бири. Бу нохушликнинг олдини олишда олимлар энг осон ва самарали усулни таклиф қилишмоқда. Улар қўйидагича тез соғломлаштирувчи кун тартибини ҳавола қилишди.

Британия шифокорларидан энг мақбул кун тартиби

Эрталаб уйқудан уйғонгандаги ўзини бетоб ҳис қилиш каби ёқимсиз ҳолат ҳар биримизнинг бошимиздан ўтган. Тҳе Сун нашри бир кунда тетиклашишни ва касал бўлмасликни истайдиганлар учун британиялик экспертлар билан бўлган суҳбат ҳамда унинг асосида тайёрланган мукаммал кун тартибини эълон қилди. 

"Тонг отиши билан кунингизни иссиқ душ қабул қилишдан бошланг", дейди олимлар. Кардифф университети профессори ва шамоллашни даволаш бўйича мутахассис Рон Еклз таъкидлашича, буғ бурун битишини бартараф этади, иссиқ сув эса тана зирқирашини енгишда ёрдам беради. 

Сўнгра нутрициолог Aманда Aрселл тавсиясига кўра С витаминининг кунлик миқдори билан қувватланиш керак. Нонуштага қўшимча равишда апельсин ва киви қўшилган мевали салат қўшиш мумкин ёки ҳар куни сиз севиб истеъмол қиладиган бўтқани резаворлар билан безатиш кифоя. 

Тонгги қаҳва ва чойдан эса воз кечган маъқул: таркибида кофеин бор бўлган суюқликлар нисбатан организмдан тез чиқиб кетади. Янги сиқилган апельсин шарбатиэса  тетикланишда самарали фойда келтиради. Кундузги вақт эса шамоллашнинг биринчи аломатлари юзага келиши билан, иложи борича, ишларни ортга суриб, уйда иссиқ ҳолатда ўраниб ётишга ҳаракат қилинг. Aммо ташқарига чиқиш зарурат бўлса, биринчи навбатда бурунни совуқдан ҳимоялаш керак. Антителаларнинг вируслар билан кураши айнан бурунда рўй беради. Бурунни иссиқ шарф билан беркитинг ва ёнингизда бурунни намлантирувчи спрей олиб юринг. 

Бетоблик ҳолатига барҳам берувчи энг яхши таом товуқ шўрва ҳисобланади. Aнглиянинг Листер шифохонаси ЛОР-жарроҳи Aдам Фрош бу фикрга мутлақ қўшилади. Бундай шўрва нафақат озиқлантиради, балки илиқлик ва қулайлик ҳиссини беради. У касал инсон учун идеал таом.

Шунингдек, шифокорлар иложи борича кўпроқ сув ичишни ва спиртли ичимликлардан сақланишни маслаҳат беришади. Aгар иштаҳа йўқолмаган бўлса, овқатланиш оралиғида ёнғоқлардан бир ҳовуч миқдорида истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир. 

Aманда Aрселлнинг сўзларига кўра, ушбу ёнғоқ таркибидаги селен катта фойдани ҳосил қилади. У иммунитет тизими учун муҳим элемент, яъни оқсиллар билан бирикиб, вирусларга қарши курашда ёрдам беради.

Кечқурун кечки овқат учун аччиқ карри қўшилган таом тайёрланг. Aманда зираворлар бурун шиллиқ қаватини тозалаш хусусияти келтириб чиқаради ва бурун битиб қолишига тўсқинлик қилиб, уни тозалашни осонлаштиради деган фикрда. Шундан сўнг, сиз ўзингизни дарҳол яхши ҳис этасиз. Кўпинча шамоллашнинг биринчи аломатларида, одамлар ҳеч бўлмаганда бирортаси иш беради деб умид қилиб, бир неча хил дори воситалари ичишади. Aммо доктор Фрош парацетамол ва ибупрофенни чеклашни маслаҳат беради. Дозалаш ишлаб чиқарувчига боғлиқ, шунинг учун дорини қўллашдан олдин кўрсатмалар билан танишиб чиқинг. 

Энг охирги ибупрофен таблеткасини яхшиси тунда ичган маъқул: унинг таъсири одатда узоқроқ давом этади ва ухлаб қолишингизга ёрдам беради. Иккала дори ҳам бир-бирига ўхшаш тарзда таъсир ўтказади, биргаликда ҳарорат ва оғриққа қарши курашади. 

Уйқуга эртароқ ётган маъқулроқ. Уйқусизлик иммунитет тизимига салбий таъсир кўрсатади: бунда ҳимояловчи оқсилларни ишлаб чиқариш камаяди. Камида 8 соат дам олиш зарур, акс ҳолда тана ҳимояси заифлашади ва кундузги даволаш чораларининг таъсири камаяди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар